Маиший ҳисоблагичларнинг даврий қиёсловдан ўтказиш муддатлари 4 йилдан 8 йилга узайтирилди

Маиший ҳисоблагичларнинг даврий қиёсловдан ўтказиш муддатлари 4 йилдан 8 йилга узайтирилди

Аҳоли ва тадбиркорларга янада қулайликлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 августдаги “Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 698-сонли қарорига асосан маиший ҳисоблагичларнинг қиёслаш муддатлари 4 йилдан 8 йилгача узайтирилди. Эндиликда аҳоли ва тадбиркорларимиз Энергия манбаларини ҳисобга олиш приборларини қиёслаш билан боғлиқ ишларини амалга ошириш учун  Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали  мурожаат қиладилар.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *