Yangiliklar

“Ўзстандарт” агентлиги ОАВ ходимлари иштирокида матбуот анжумани ташкил қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан ҳамкорликда ўтказилган матбуот анжуманида, Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасида мувофиқликни баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш, синов лабораториялари комплексини ривожлантириш тўғрисида”ги ПҚ-4419 сонли Қарорининг ижроси хусусида маълумот берилди. Учрашувда қарорга кўра тизимда “Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонасини  2020 йил 1 январдан “Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази” давлат корхонасига,– “UzTest” давлат корхонасига айлантирилгани, халқаро ташкилотларнинг (ISO, IEC, UNECE, EN CODEX STAN)…

Read More

Маиший ҳисоблагичларнинг даврий қиёсловдан ўтказиш муддатлари 4 йилдан 8 йилга узайтирилди

Аҳоли ва тадбиркорларга янада қулайликлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 августдаги “Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 698-сонли қарорига асосан маиший ҳисоблагичларнинг қиёслаш муддатлари 4 йилдан 8 йилгача узайтирилди. Эндиликда аҳоли ва тадбиркорларимиз Энергия манбаларини ҳисобга олиш приборларини қиёслаш билан боғлиқ ишларини амалга ошириш…

Read More

Президентимиз “Ўзстандарт” агентлиги фаолиятини ривожлантириш юзасидан яна бир муҳим қарорни имзолади.

Унга кўра республикамизда мувофиқликни баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш, синов лабораториялари комплексини ривожлантириш вазифалари  кўзда тутилган. Мамлакатимизда маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтириш, ишлаб чиқарилаётган миллий маҳсулотларнинг сифатини ва экспорти ҳажмларини  ошириш, уларнинг халқаро стандартларга мувофиқ ишлаб  чиқарилишини  таъминлаш  ҳамда  мавжуд синов ва калибрлаш лабораторияларини модернизация қилиш, шунингдек аҳолига сифатли ва хавфсиз маҳсулотларни етказиб бериш долзарб вазифа бўлиб қолмоқда. Мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш, идоралараро ва инновацион синов ва калибрлаш лабораториялари комплексини…

Read More

Халқаро стандартлар қабул қилинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги «Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида «Ўзстандарт» агентлиги томонидан 1173 та халқаро стандартлар қабул қилинди. Қабул қилинган стандартлар матни билан «Ўзстандарт» агентлигининг расмий standart.uz веб саҳифасида танишиш мумкин. ЯнварСкачать ФевралСкачать МартСкачать АпрелСкачать МайСкачать ИюнСкачать

Read More